Россияда YouTube деярли блокланди
Олам
−
23 Декабрь 2024 7447 1 дақиқа
Бугун, 23 декабрь куни Россияда YouTube'га кириш имконияти 20 фоизга тушди. Бу ҳақда Ixbt хабар берди.
Маълум қилинишича, видеохостинг трафигининг ҳажми нормал ҳолатнинг 20 фоизигача тушиб кетган. Google мониторинг хизмати Россия Федерациясидан келган трафик учун 8,5 баллни кўрсатган, аҳолининг 4/5 қисми сайтга кира олмайди.
Кўплаб одамлар YouTube'нинг ушбу секинлашувини блоклаш билан тенглаштирган.
Маълумот учун, YouTube Россияда бир неча ойдан бери мажбурий равишда секинлаштирилмоқда. Бунга сабаб сифатида платформанинг бир қатор қонунларни бузгани ва Россия ОАВ ва санъаткорларининг аккаунтларини ўчириб ташлаши кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ YouTube платформаси Россиядаги мобил қурилмаларда чекловларсиз ишлай бошлагани хабар қилинганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь