Россиянинг Узоқ Шарқида оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар мамлакатга қайтарилди

Жамият

−

image

Россиянинг Владивосток ва Хабаровск шаҳарларида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир моддий аҳволга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаролар Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ҳамкорлигида мамлакатга олиб келинган.

Хусусан, Хабаровск шаҳрида тўрт нафар вояга етмаган фарзанди билан мушкул аҳволда қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам кўрсатилган. У Россияда бўлиш қоидаларини бузгани сабабли маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатилиб, суд қарорига кўра, аёл Россиядан депортация қилиниши ва мамлакатдан чиқариб юборилгунига қадар чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилиши керак бўлган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида аёл ва унинг фарзандларининг Ўзбекистонга хавфсиз қайтиши таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чехияда иш топа олмай, яшаш учун маблағсиз қолган Ўзбекистон фуқароси элчихона кўмагида мамлакатга қайтарилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг