Чехияда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди
Жамият
−
08:08 438 1 дақиқа
Чехияда иш топа олмай, яшаш учун маблағсиз қолган Ўзбекистон фуқароси элчихона кўмагида мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Б.В. исмли фуқаро дастлаб Болгарияга ишлаш учун борган. Бироқ у ерда иш ҳақи билан боғлиқ муаммоларга дуч келгани сабабли Чехияга ўтган.
Чехияда зарур ҳужжатларни расмийлаштира олмагани учун доимий иш топа олмаган ўзбекистонлик даромадсиз қолиб, жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келган.
Шундан сўнг у Ватанга қайтишда амалий ёрдам сўраб, Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлимига мурожаат қилган. Элчихона томонидан кўрилган чоралар натижасида фуқаро “Прага–Боку–Тошкент” йўналиши орқали Ўзбекистонга қайтарилган.
“Мамлакатимизнинг хориждаги дипломатлари чет элда қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларимизга амалий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Новосибирск шаҳрида фарзандлари меҳрибонлик уйида қолган ўзбекистонлик оила Ўзбекистонга қайтарилган эди.
Live
Барчаси23 Октябрь