YouTube Россияда ишлай бошлади

Олам

image
YouTube платформаси Россиядаги мобил қурилмаларда чекловларсиз ишлай бошлади. Бу ҳақда Блокировкаларни мониторинг қилувчи “GlobalCheck” маълум қилди.
 
Қайд этилишича, ҳозирда барча мобил қурилмаларда хизмат чекловларсиз ишламоқда. Айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Wi-Fi орқали уланишда ҳали ҳам YouTube’дан фойдаланиш чекланганини таъкидлаган. Платформада контентни кўриш билан боғлиқ муаммолар ёзда бошланганди. Ўшанда YouTube компьютерларда ишламай қўйган. Фойдаланувчилар сайтга кирмоқчи бўлганида браузер уланиш йўқлигини кўрсатган.
 
Июль ойида Давлат думасининг ахборот сиёсати бўйича қўмитаси раҳбари Александр Хинштейн юклаб олиш тезлиги 70 фоизга тушиши мумкинлигини айтган. У бу чора ҳозирча мобил алоқага таъсир қилмаслигини билдирган. Август ойида “Роскомнадзор” YouTube’га қарши чора кўришга “Россия ва унинг фуқароларига ҳурматсизлик, шунингдек, кўплаб қонунбузарликлар” эканини маълум қилган. Октябрь ойида Хинштейн “Россияда YouTube блокланмагани”ни айтган. 
 
13 ноябрь куни “Mosfilm” директори Карен Шанхазаров Президент Владимир Путин билан учрашувда YouTube секинлашгани муаммосини кўтарган. Россия халқ артисти ҳозирги вазиятда платформани секинлаштириш ўринсиз, деган фикрни билдирган. Шахназаровга кўра, Путин бунга жавобан “YouTube’да ҳар хил жирканчликлар бўлади”, деб айтган, лекин ҳал қилишга ваъда берган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ YouTube видеоларни Россия платформаларига узатишни блоклаганди. Россия видео платформалари YouTube’дан видеоларни автоматик равишда узатишда муаммоларга дуч келган. YouTube ва VK Видео орқали видеоларни автоматик узатишда узилишлар кузатилган.

Мақола муаллифи

Теглар

Россия YouTube

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг