Россияда ўзбекистонлик таксичи ёш қизни зўрлашда гумонланмоқда
3-саҳифа
−
13 Август 6593 1 дақиқа
Россиянинг Ленинград вилоятида таксичилик билан шуғулланувчи 26 ёшли ўзбекистонлик мигрант 16 ёшли қизни зўрлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда “Газета” хабар берди.
Манбага кўра, ҳайдовчи ўз машинасининг салонида вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик қилиб, у билан жинсий алоқада бўлган. Жабрланувчининг отасига кўра, воқеа жорий йилнинг 11 август куни тушдан кейин Сертолово шаҳридаги ҳудудда юз берган.
Гумонланувчи эртаси куни қўлга олинган. У текширилган ва маълум бўлишича, мигрант миграция хизматида рўйхатга олинмаган. Эркак тергов изоляторида жойлаштирилган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатиш масаласи кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия пойтахти Москва шаҳридаги поликлиникада ишловчи ўзбекистонлик тиббиёт ходими (эркак) 16 ёшли ўсмирга нисбатан зўравонлик ҳаракатлари содир этганликда гумонланаётгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси