Россияда ўзбекистонлик тиббий ходим 16 ёшли ўсмирни зўрлашда гумонланмоқда

Олам

image

Россия пойтахти Москва шаҳридаги поликлиникада ишловчи ўзбекистонлик тиббиёт ходими (эркак) 16 ёшли ўсмир йигитга нисбатан зўравонлик ҳаракатлари содир этганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда МК хабар берди.

Иш материалларига кўра, тиббий ходим йигит билан электрокардиограмма ўтказаётганда муолажа зарурлиги баҳонасида ундан кийимларининг бир қисмини ечишни талаб қилган, шундан сўнг у жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатларини содир этган.

Ушбу ҳаракатни ўсмирнинг онаси ва поликлиника маъмурияти тўхтатиб, полицияга қўнғироқ қилган.

Гумонланувчи воқеа жойида қўлга олинган. Тергов органлари унинг ҳаракатларини Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 132-моддаси (жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари) билан квалификация қилган. Айбланувчи ҳозир ҳибсда ва 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Москва вилоятида 35 ёшли ўзбекистонлик эркак деярли бир ой давомида 11 ёшли ўгай қизини зўрлаганликда айбланаётгани хабар қилинганди. Эркак қўлга олиниб, унга нисбатан жиноий иш очилган.


Мақола муаллифи

Теглар

зўрлаш зўравонлик тиббий ходим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг