Россияда Ўзбекистон фуқароси терроризмни молиялашда айбдор деб топилди

Олам

image
Халқаро терроризм индекси эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда? north_east

Халқаро терроризм индекси эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Новосибирскдаги Иккинчи Шарқий округ ҳарбий суди 28 ёшли ўзбекистонлик М.С.ни (Россия Федерациясининг террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган) терроризмни молиялаштириш иши бўйича 9 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Суд айбланувчи Россия Федерациясида террорчи деб тан олинган халқаро ташкилотни молиялаштириш мақсадида кейинчалик ушбу ташкилот аъзосига тақдим этиш учун ўз танишининг ҳисоб рақамига маблағ ўтказганини аниқлаган.

Унинг жиноий фаолияти Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Новосибирск вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тўхтатилган. Суд С.ни 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Ушбу муддатнинг дастлабки 3 йили озодликдан маҳрум қилиш бўлса, қолгани қаттиқ тартибли колонияда ўтаттирилади. Бундан ташқари, у 350 минг рубль миқдорида жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Ленинград вилоятида таксичилик билан шуғулланувчи 26 ёшли ўзбекистонлик мигрант 16 ёшли қизни зўрлашда гумонланаётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ўзбекистонлик терроризмни молиялаштириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг