Россияда Ўзбекистон фуқароси терроризмни молиялашда айбдор деб топилди
World
−
17 August 2025 10024 1 minute
Новосибирскдаги Иккинчи Шарқий округ ҳарбий суди 28 ёшли ўзбекистонлик М.С.ни (Россия Федерациясининг террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган) терроризмни молиялаштириш иши бўйича 9 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Суд айбланувчи Россия Федерациясида террорчи деб тан олинган халқаро ташкилотни молиялаштириш мақсадида кейинчалик ушбу ташкилот аъзосига тақдим этиш учун ўз танишининг ҳисоб рақамига маблағ ўтказганини аниқлаган.
Унинг жиноий фаолияти Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Новосибирск вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тўхтатилган. Суд С.ни 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Ушбу муддатнинг дастлабки 3 йили озодликдан маҳрум қилиш бўлса, қолгани қаттиқ тартибли колонияда ўтаттирилади. Бундан ташқари, у 350 минг рубль миқдорида жаримага тортилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Ленинград вилоятида таксичилик билан шуғулланувчи 26 ёшли ўзбекистонлик мигрант 16 ёшли қизни зўрлашда гумонланаётгани хабар қилинганди.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August