Россияда ўзбек ва тожиклардан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди

3-саҳифа

image

Россиянинг Томск шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда ТАСС'га вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Россия Ички ишлар вазирлигининг Томск вилояти бўйича Наркотик моддаларни назорат қилиш бошқармаси ходимлари Сибирь федерал округида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ фаолиятига нуқта қўйган.

“Вилоят ҳудудига гиёҳванд моддаларни етказиб бериш каналини ташкил қилган гуруҳ раҳбари – 1976 йилда Тожикистон Республикасида туғилган шахс қўлга олинди”, дейилади хабарда. 

Тинтув чоғида унинг машинасидан икки боғлам қора рангли полимер пакетда умумий оғирлиги 1 кг дан ортиқ героин моддаси топилган.

Шунингдек, гуруҳнинг яна тўрт нафар аъзоси: 1984, 2003 ва 2002 йилларда туғилган Ўзбекистон Республикасининг уч нафар фуқароси ва 1982 йилда туғилган бир нафар Тожикистон фуқароси қўлга олинган.

Полиция уларнинг яширинган жойидан 200 дан ортиқ ўрамда тақиқланган моддалар, қадоқлаш материалларини мусодара қилган.

Гуруҳ аъзолари мамлакат Жиноят кодексининг 228.1- моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Маълум қилинишича, барча уларга нисбатан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Ўзбекистон героин жиноий гуруҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг