Россияда ўйиннинг энг яхши футболчисига бир сават олма берилди

Спорт

image

Кеча, 19 август куни “Рубин” дарвозабони Артур Нигматуллин 2026-2027 йилги Россия кубогининг иккинчи босқичида “Спартак” устидан қозонилган ғалабадан сўнг бир сават олма билан мукофотланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Қозон шаҳридаги “Ак Барс Арена” стадионида ўтказилган учрашувда бош ҳакам вазифасини Троицк шаҳри вакили Станислав Матвеев бажарди.

Дарвозабон учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Унга соврин сифатида топширилган олма савати кеча, 19 август куни нишонланадиган Олма Спаси байрами сабаб берилган.

Асосий вақтда Нигматуллин “Спартак” ҳужумчиси Манфред Угальденинг 62-дақиқада урган голини ўтказиб юборди. Пенальтилар сериясида эса у “Спартак” ярим ҳимоячиси Наил Умяровнинг зарбасини қайтариб, жамоасининг кейинги босқичга йўл олишига ҳисса қўшди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Зенит” клуби ярим ҳимоячиси Максим Глушенков Россия Премьер-лигаси (RPL) 2-туридан ўрин олган “Оренбург”га қарши учрашувдан сўнг унга тарвуз совға қилинганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг