Россияда ўйиннинг энг яхши футболчисига тарвуз берилди

Спорт

image

Кеча, 2 август куни Россиянинг “Зенит” клуби ярим ҳимоячиси Максим Глушенков Россия Премьер-лигаси (RPL) 2-туридан ўрин олган “Оренбург”га қарши учрашувдан сўнг ноодатий совғага эга бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Глушенковга совға сифатида тарвуз топширилди.

“Ўйиннинг энг яхши футболчиси учун энг яхши совға! Энди асосийси – уни Санкт-Петербургга омон-эсон етказиб бориш”, деб ҳазиломуз изоҳ қолдирди “Зенит” матбуот хизмати.

Маълумот учун, аввалроқ ҳам Россия Премьер-лигасининг 1-турида “Факел” клуби қанот ҳимоячиси Илнур Алшин ҳам ноодатий мукофот билан тақдирланган эди. У “Динамо Махачқалъа”га қарши баҳснинг энг яхши ўйинчиси деб топилиб, 15 килограммлик пишлоқ ғилдирагини совға сифатида олган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг