“Бунёдкор” 1 миллион долларга баҳолаган футболчи “Рубин”га текинга ўтади

Спорт

image

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби футболчиси Умарали Раҳмоналиев фаолиятини Россиянинг “Рубин” жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда Қозон клуби матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Рубин” клуби ўзбекистонлик ярим ҳимоячининг трансфери борасида келишиб олган. Раҳмоналиев 2023 йилнинг қишида амалдаги клуби “Бунёдкор” билан шартномаси якунланганидан сўнг, “Рубин” сафига қўшилади ва қозонликлар билан 3,5 йиллик шартнома имзолайди.

Аввалроқ, Тошкент клуби “Рубин”дан Умарали Раҳмоналиев учун 1 миллион доллар талаб қилгани тўғрисидаги хабарлар тарқалган эди. 

Маълумот учун, жорий мавсумда Раҳмоналиев “Бунёдкор” сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган. “Тransfermarkt” портали 18 ёшли ярим ҳимоячининг нархини 200 минг еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Умарали Раҳмоналиев “Рубин”

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг