Ҳусанов ва Раҳмоналиевнинг ЧЛдаги ўйини қандай баҳоланди?
Спорт
−
11:29 2319 1 дақиқа
Кеча, 20 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Абдуқодир Ҳусанов ва Умарали Раҳмоналиев Чемпионлар лигаси доирасидаги учрашувларда майдонга тушди. Ҳар икки футболчи ҳам баҳсларни асосий таркибда бошлади.
Абдуқодир Ҳусанов тўп сураётган “Манчестер Сити” Чемпионлар лигаси умумий босқичининг учинчи турида ўз майдонида Грециянинг АЕК клубини 5:1 ҳисобида мағлуб этди.
Умарали Раҳмоналиев ҳаракат қилаётган “Сабаҳ” жамоаси эса ўз майдонида Дортмунднинг “Боруссия” клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
“Sofascore” портали Ҳусановнинг АЕКка қарши ўйинини 6,5 балл билан баҳолади. Бу “шаҳарликлар” сафидаги энг паст кўрсаткич бўлди. Учрашувдаги энг юқори балл эса хет-трик муаллифи Фил Фоденга насиб этди. Англиялик футболчининг ўйиндаги ҳаракатлари портал томонидан 10 баллга лойиқ кўрилди.
Умарали Раҳмоналиевнинг ўйини эса “Sofascore” портали томонидан 6,6 балл билан баҳоланди. Ўзбекистонлик футболчи учрашувнинг 81-дақиқасида захирага олинди.
Ушбу ғалабадан кейин “Манчестер Сити” очколари сонини олтитага етказиб, Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилди. Раҳмоналиев тўп сураётган Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клуби эса 3 очко билан 25-ўринда бормоқда.
Live
Барчаси20 Октябрь
20 Октябрь