Россияда Snapchat блокланди

Олам

image

Россия Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситаларини назорат қилиш бўйича федерал хизмати (Роскомнадзор) мамлакатда Snapchat мессенжерини блоклади. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Роскомнадзорнинг тушунтиришича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, сервис “мамлакат ҳудудида террористик ҳаракатларни ташкил қилиш ва амалга ошириш, уларнинг ижрочиларини ёллаш, фуқароларимизга қарши фирибгарлик ва бошқа жиноятларни содир этиш” учун қўлланилмоқда.

Маълумот учун, Snapchat 2011 йилда Стэнфорд университети талабалари Эван Шпигел, Фрэнк Браун ва Бобби Мерфи томонидан ишлаб чиқилган. Сервис қисқа вақт ичида ўчиб кетадиган суратлар, хабарлар ва видеолар алмашиш имконини беради. Мессенжер оммабоп бўлишига сабаб – фойдаланувчининг ташқи кўринишини ўзгартирадиган филтрлар ва маскалар. Бундан ташқари, “ҳикоялар” функцияси биринчи марта айнан Snapchat’да пайдо бўлган.

2017 йилда Snap Inc. компанияни Нью-Йорк фонд биржасида IPO орқали 25 млрд доллар баҳо билан оммавий савдога чиқарган. Сервиснинг 2025 йил ҳолатига кўра ойлик аудиторияси 943 млн кишини ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WhatsApp Россия қонунчилиги талабларини бажаришни давом эттирмаса, у Россияда бутунлай блокланиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Snapchat

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг