Россияда сайлов. Путин овозини ўзи танимаган номзодга берди
Олам
−
08 Сентябрь 2019
6523Бугун, 8 сентябрь куни Россияда ҳудудий ҳокимият органлари учун сайловлар ўтказиляпти. Турли даражадаги сайловлар мамлакатнинг 85 та минтақасида бўлиб ўтяпти.
16 субъектда тўғридан-тўғри сайлов орқали губернаторлар сайланади, 22 та минтақа марказларида – шаҳар думаси ва яна учтасида муниципиал тузилма раҳбари сайланади.
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Россия Фанлар академиясида жойлашган сайлов комиссиясига келиб, Москва шаҳар думаси учун сайловларда овоз берди. Россия етакчиси бу участкадан биринчи марта сайлаётгани йўқ.
Путиннинг сўзларига кўра, шахсан у ўз овозини берган номзодни танимайди, бироқ уни яхши, тартибли инсон эканига умид қилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур сайловларда эркин номзодларнинг рўйхатга олинмаслиги ортидан Москвада бир неча марта йирик намойишлар ўтказилди. Уларда юзлаб одам ҳибсга олиниб, кўплар жароҳатланди.
LiveБарчаси