Вояга етмаган жиянини зўрлаган эркак 16 йилга қамалди

Жамият

image

Самарқандда мастликда вояга етмаган жиянини зўрлаган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Zarnews” хабар берди.

Судланувчи А.Б. (исм-фамилиялар шартли) спиртли ичимлик истеъмол қилиб, мастлик ҳолатида жорий йилнинг 1 февраль куни соат 17:40 ларда 2010 йил 2 декабрда туғилган, вояга етмаган С.В.ни ўзининг яшаш уйига олиб бориб, пичоқ билан ўлдириш билан қўрқитиб, зўрлаган.

Бундан ташқари, А.Б. ўзининг жиноий харакатларини давом эттириб, 2019 йил 7 март куни соат 16:15 ларда яшаш уйига вояга етмаган жияни С.В.ни болта билан ўлдириш билан қўрқитган ва унинг ожизлигидан фойдаланган.

Суднинг ҳукми билан А.Б.га нисбатан жиноятлар мажмуи тариқасида 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда жазони ўташ жойларида сурункали алкоголизм хасталигидан мажбурий даволаниш чораси белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд зўрлаш

Баҳолаганлар

358

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг