Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 22 январь куни ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик вояга етмаган бола Россия ИИВ Самара вилояти Бош бошқармаси Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари кузатувида Тошкент шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бола Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига вақтинча жойлаштирилган. У 2023 йилда онаси билан Россияга меҳнат миграциясига борган. Рейд давомида Россия ҳудудида туриш қоидаларини бузганлик сабаб Ўзбекистонга юборилган.

Билдиришича, ота-онанинг қаердалиги номаълум. Ҳозирда "Инсон”  ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази болани муқобил жойлаштириш чораларини кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда болалар уйидан қочган 15 ёшли ўзбекистонлик бола бувиси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга қайтарилганди.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг