Туркияда болалар уйидан қочган ўсмир Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Туркияда болалар уйидан қочган 15 ёшли ўзбекистонлик бола бувиси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, Бош консулхонага 66 ёшли Я.Х. невараси 2009 йилда туғилган Я.А.ни Туркиянинг Текирдағ вилоятидаги болалар уйидан Ўзбекистонга олиб кетиш юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Фуқаро Я.Х. 2022 йилдан буён турли маъмурий-ҳуқуқий тўсиқлар сабабли набирасини Ўзбекистонга олиб кета олмай, оғир шароитга тушиб қолган.  

Маълум бўлишича, 2024 йилнинг сентябрь ойида Туркия суди томонидан Х.Я. набирасини қарамоғига олиш ҳамда Ўзбекистонга олиб кетиш ҳуқуқини берувчи қарор чиқарилган. Бироқ, қарор кучга киргунга қадар А.Я. болалар уйидан қочгани сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилиниб, болалар уйи маъмуриятининг тақдимномасига кўра Адлия органи томонидан бувиси Я.Х.га нисбатан “набирасини қочишини ташкиллаштиргани” юзасидан айб эълон қилинган.

Бош консулхона, Ташқи миграция агентлиги вакиллари, “Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти” ҳамкорлигида юқоридаги айбловларни рад этиш ҳамда Я.А.ни Ўзбекистонга қайтариш юзасидан келишувга эришган. Кеча, 12 январь куни Я.А. бувиси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилганди. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва ёрдамга муҳтож барча болалар дастлаб Москва шаҳридаги вояга етмаганлар учун мўлжалланган ижтимоий реабилитация марказига жойлаштирилган. Шундан сўнг улар Ўзбекистонга қайтарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ўзбекистон ўсмир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг