Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 бола ортга қайтарилди

Жамият

image

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистондан келган ишчи гуруҳ аъзолари қаровсиз қолган болаларнинг барча зарур ҳужжатларини йиғиш мақсадида икки ҳафта давомида Россиянинг турли ҳудудларида бўлган.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва ёрдамга муҳтож барча болалар дастлаб Москва шаҳридаги вояга етмаганлар учун мўлжалланган ижтимоий реабилитация марказига жойлаштирилган. Шундан сўнг улар Ўзбекистонга қайтарилган.

“Биз болаларни Ўзбекистонга репатриация қилиш учун қабул қилдик. Марказда бўлган вақт мобайнида уларга барча ижтимоий ва тиббий ёрдам кўрсатилди”, дейди Москва шаҳридаги “Марказий” оилавий тарбияга кўмаклашиш маркази бўлим раҳбари Одил Зокиров.

Шунингдек, Ўзбекистон элчихонаси томонидан болаларнинг қайтиши учун зарур сертификатлар бепул расмийлаштирилган.

Болалар Ўзбекистонга қайтгач, яқин қариндошлари ҳомийлигига (васийлигига) ёки махсус болалар муассасаларига топширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 бола Ўзбекистонга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ота-она

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг