Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 бола Ўзбекистонга қайтарилди 

Жамият

image

Кеча, 15 декабрь куни Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, анча олдин Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда  Россиянинг 6 та ҳудудида жойлашган 10 нафар болани ватанга қайтариш бўйича ишларни бошланиб, ўрганишлар жараёнида яна 5 нафар бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлгани аниқланган. Уларнинг барчаси Ўзбекистонга қайтарилган. 

Ўз оилаларига қайтарилишига қадар болаларнинг 10 нафари Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига, қолган 5 нафари эса вақтинчалик Тошкент шаҳридаги Болалар уйига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ходимлари кўмагида Новосибирск ва Москва шаҳарларидан халқаро келишувларга мувофиқ 3 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон ота-она

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг