Россияда ота-она назоратисиз қолган 3 бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
27 Ноябрь
1966Кеча, 26 ноябрь куни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ходимлари кўмагида Новосибирск ва Москва шаҳарларидан халқаро келишувларга мувофиқ 3 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, болалар Тошкент шаҳри ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази томонидан қабул қилинган ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги кўмагида ота-оналарига топширилган.
Ушбу ҳолатда вояга етмаган шахслар ота-онасининг яқин қариндошига ишончнома асосида Россия Федерациясига борган бўлиб, аммо ушбу ишончнома Россия ҳудудида юридик кучга эга эмаслиги сабабли вояга етмаган фуқаролар ота-онаси қаровисиз қолган деб эътироф этилган.
Билдирилишича, олиб келинган болалар ва уларнинг оилаларига ижтимоий хизматлар уларнинг яшаш манзилига яқин бўлган "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан кўрсатилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида 4 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси кутиб олинганди.
LiveБарчаси