Россияда мажбурий ишлатилган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди

Жамият

image

Россиянинг Красноярск ўлкасидаги ёғочни қайта ишлаш корхонасида меҳнат шароитларисиз ва совуқда олти ой мажбурий ишлатилган Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи миграция агентлиги хабар берди.

Фарғоналик Т.П. ва Х.М. 2020 йил ноябрь ойида таниши томонидан Россияга ишга чақирилган. У олтин ой давомида ёғочни қайта ишлаш корхонасида мажбуран ишлатилган. Натижада унинг ўнг қўл бармоғини совуқ уруши оқибатида имплантация қилинган.

Фуқаролар www.birgamiz.com электрон платформаси орқали ёрдам сўраб, мурожаат йўллашган.

Самарқандлик Ф.М оиласидаги молиявий қийинчилик сабаб Россиянинг Томск шаҳрига қурилиш объектида ишлаш учун борган. Иш жараёнида бахтсиз ҳодиса сабаб баландликдан йиқилиб, икки оёғи шикастланган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ушбу фуқаролар билан алоқа ўрнатилиб, 25 июнь куни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Иркутск-Фарғона, Томск-Новосибирск-Самарқанд йўналишида Ўзбекистонга қайтарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг