Россияда коронавирус кириб бормаган битта ҳудуд қолди
Олам
−
15 Апрель 2020
17503Россиянинг 85 та регионидан 84 тасида коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланди. Расмий равишда қайд қилинмаган охирги регион - Олтой Республикаси бўлмоқда. Бу минтақа махсус штабининг Telegram’даги саҳифасида маълум қилинган.
Бундан аввал Чукотка ва Ненц мухтор округида ҳам коронавирусга ҳеч ким чалинмаган эди, аммо ҳозирга келиб бу жойларда биттадан ҳолат аниқланган.
Олтой Республикасида 220 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Регион Хитой, Монголия ва Қозоғистон, шунингдек, Олтой ўлкаси, Кемерова вилояти, Хакасия Республикаси ва Тива Республикаси билан чегарадош.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда 24,5 мингта коронавирус ҳолати қайд этилган. Инфекция юқтириб олган 198 нафар бемор оламдан ўтган. 1986 киши тузалиб кетган. Энг кўп беморлар Москва, Москва вилояти, Мурманск вилояти, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятларида қайд этилган.
LiveБарчаси