Россияда коронавирус билан боғлиқ навбатдаги антирекорд қайд этилди

Олам

image

Сўнгги бир кун ичида Россияда 29 минг 350 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланган. Бу мамлакатда қайд этилган янги антирекорд ҳисобланади

Бундан олдинги антирекорд 6 декабрда қайд этилган, ўшанда мамлакатда 29 минг 39 нафар бемор аниқланганди. 

Кеча кун давомида 493 киши вафот этган. 19 минг 705 нафар бемор соғайган.

Россияда бутун пандемия даврида аниқланган беморлар сони 2 млн 877 минг 727 нафарни ташкил этмоқда. 

Кеча кун давомида 84 та ҳудудда янги касалликлар аниқланган. 

Москвада кунлик ўсиш 7 минг 797 тани ташкил этган. 3 минг 752 та кўрсаткич билан Санкт-Петербург Москвадан кейинги ўринда қайд этилган. 1 минг 523 нафар бемор Москва вилоятида, 501 нафари Нижний Новгород вилоятида, 396 нафари Свердловск вилоятида, 394 нафари Архангельск ва Псков вилоятларида, 387 нафари Ростов вилоятида, 392 нафари Карелияда, 384 нафари Воронеж вилоятида, 364 нафари Вологда вилоятида, 350 нафари Қримда, 341 нафари Хабаровск вилоятида, 330 нафари Перм вилоятида, 331 нафари Красноярск ўлкасида, 312 нафари Челябинск вилоятида, 305 нафари Самара вилоятида қайд этилган. Қолган ҳудудларда кун давомида 300 тадан кам янги ҳолат аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия коронавирус

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг