Россияда болалар билан интим мавзуларда суҳбатлашганликда айбланган ўзбекистонлик қамалди
3-саҳифа
−
30 Май
8329Россияда болаларга жинсий алоқа тасвирланган расм ва видеолар юборганликда айбланган ўзбекистонлик эркак қамалди. Бу ҳақда Удмуртия судлари матбуот хизмати хабар берди.
Судда аниқланишича, муқаддам судланмаган 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида ўсмирлар билан ёзишмаларга киришиб, уларга жинсий аъзолар, жинсий алоқалар акс этган сурат ва видеоларни юбориб, улар билан интим мавзуларда суҳбатлашган.
Маълум қилинишича, кеча, 29 май куни Игринский туманида ўзбекистонликка нисбатан суд ҳукми чиқарилган. Аниқланишича, тўрт нафар жабрланувчидан иккитаси қиз бола, яна икки жабрланувчи ўғил бола бўлиб, улар Иркутск ва Оренбург вилоятларида яшаган. Маҳкумнинг ўзи Москва вилояти ҳудудида бўлганида жиноят содир этган.
“Судланувчи ўз жиноятларини тан олмаган. У Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 132- ва 135-моддаси билан айбдор деб топилиб, 14 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда вояга етмаган болаларга жинсий ҳаракатлар қилган ўзбекистонликка нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланганди.
LiveБарчаси