Россияда 5 ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Олам

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида беш нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Бу ҳақда жорий йилнинг 24 сентябрь куни минтақавий Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳибсга олинганларнинг ёши 22 дан 40 ёшгача бўлиб, улар Греческий турар-жой ҳудудида юз берган оммавий муштлашувда иштирок этган. Ходимлар ўзбекистонликларни гумондор сифатида қўлга олган.

Муштлашув 20 сентябрь куни тунги вақтда дўконда бошланган. Низо сабаби – ҳибсга олинганларнинг ватандоши бўлган сотувчи аёл билан боғлиқ бўлиб, у миграция қонунчилигини бузганлиги аниқланган.

Жабрланувчи ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлиб, у ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган. Уни дўппослашганидан кейин шифокорлар ёрдам кўрсатиб, уйига даволанишга жўнатган.

Ижтимоий тармоқларда воқеа жойидан олинган видеоёзув тарқалган. Унда бир гуруҳ одамлар ерда ётган кишини ураётгани акс этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Красноярск ўлкаси Емельяновский туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Корона” банкет залида уюштирилаётган ўзбекистонлик хонанда Жалолиддин Аҳмадалиевнинг концертига бостириб кириб, мигрантларни тинтув қилгани ҳақида хабар берилганди. Текширув давомида Ўзбекистоннинг 8 фуқароси Россияда бўлиш қоидаларини бузгани аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург Россия Греческий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг