Россия WSJ журналисти Эван Гершковични АҚШга қайтариб берди

Олам

image

Россияда жосусликда айбланиб, 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган “The Wall Street Journal” журналисти Эван Гершкович бугун, 1 август куни маҳбуслар алмашинуви доирасида АҚШга қайтарилди. Бу ҳақда WSJ хабар берди.

7 та давлатдан 26 маҳбусни алмашиш бўйича операцияга Туркия Миллий разведка ташкилоти воситачилик қилган. Разведка хизмати вакилларининг айтишича, алмашувда Россия, Беларусь, АҚШ, Германия, Польша, Словения ва Норвегия вакиллари иштирок этган. 10 киши Россияга жўнатилган, улардан икки нафари бола. Яна 13 киши Германияга, 3 киши АҚШга топширилган.

Маҳбуслар Туркияга 7 та самолётда етказилган: улардан иккитаси АҚШдан, биттадан Германия, Польша, Словения, Норвегия ва Россиядан келган.

Айирбошлашланганлар орасида Гершковичдан ташқари АҚШ пиёда қўшинларининг собиқ ҳарбий хизматчиси Пол Уилан, Беларусда ўлимга ҳукм қилинган Германия фуқароси Рико Кригер, россиялик сиёсатчи Илья Яшин ва ФСБ ходими Вадим Красиков бор эди.

Ушбу операция АҚШ, Россия ва Германия ўртасидаги сўнгги йиллардаги энг кенг қамровли гаров алмашинуви сифатида тарихга кирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Свердловск вилоят суди америкалик “The Wall Street Journal” мухбири Эван Гершковични 16 йилга қаттиқ режимли колонияга ҳукм қилганди. Шунингдек, Гершкович АҚШга қайтарилиши ҳақида хабар берилганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Эван Гершкович The Wall Street Journal

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг