Россия ва Ўзбекистон ҳарбий соҳада стратегик шериклик дастурини имзолади (видео)
Олам
−
13:01
4175Бугун, 22 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Мудофаа вазирликлари ўртасида 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ва икки давлат ўртасида ҳарбий соҳада 2026-2030 йилларга мўлжалланган стратегик шериклик дастури имзоланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Ҳужжатларни Ўзбекистон Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳаммедов ва Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусов томонидан имзолади.
Россия ва Ўзбекистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси икки давлат ҳарбий идоралари фаолиятининг барча йўналишлари бўйича 50 та қўшма тадбирни ўз ичига олади.
Россия ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлари Тошкентдаги Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, “Машаққат қасидаси” монументи пойига гулчамбарлар қўйди. 2020 йил 9 май куни ушбу ёдгорлик Тошкент вилояти Зангиота тумани Хонобод қишлоғида яшовчи, беш ўғлини фронтда йўқотган ўзбек аёли Зулфия Зокировага бағишланган. Ёдгорлик урушда болалари, эрлари ва яқинларидан маҳрум бўлган барча аёлларни ифодалайди.
Маросим Россия мудофаа вазирининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида бўлиб ўтди.
LiveБарчаси