Россия ва Украина 500 дан ортиқ ҳарбийларнинг жасадини алмашди
Олам
−
16 июл 830 1 дақиқа
Бугун, 16 июль куни Россия Украинага урушда ҳалок бўлган 501 нафар, Украина эса Россияга 31 нафар ҳарбийнинг жасадини қайтарди. Бу ҳақда “The Moscow Times” хабар берди.
Маълумотларга кўра, жасадлар алмашинуви Беларусь билан чегарага яқин ҳудудда амалга оширилган. Украина томони ҳозирча ушбу алмашинувни расман тасдиқламаган.
Қайд этилишича, бу 2026 йил бошидан буён ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадлари ёки ҳарбий асирлар алмашинуви бўйича амалга оширилган 13-алмашинув ҳисобланади.
2022 йилда Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан буён ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадларини қайтариш ва ҳарбий асирларни алмашиш икки давлат ўртасидаги кам сонли гуманитар ҳамкорлик йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Украина урушда ҳалок бўлган 550 дан ортиқ аскарнинг жасадларини алмашганди.
Live
Барчаси