Россия ва Украина ҳарбийларнинг жасадларини алмашди
Олам
−
14:17 1421 1 дақиқа
Россия ва Украина урушда ҳалок бўлган 550 дан ортиқ аскарларнинг жасадларини алмашди. Бу ҳақда “The Moscow Times” хабар берди.
Россиянинг ҳукмрон Ягона Россия партиясидан бўлган Давлат думаси депутати Шамсаил Саралиевнинг айтишича, Украина 522 нафар ўз аскарлари жасадини қабул қилган, Россияга эса 33 нафар ҳарбий хизматчи жасади қайтарилган. Кейинчалик Украина ушбу алмашинувни тасдиқлаган.
“Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар жасадларини қайтариш ҳамда ҳарбий асирлар алмашинуви 2022 йилдан буён Россия ва Украина ўртасидаги жуда кам сонли гуманитар ҳамкорлик йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, жорий йилдаги илк алмашинув январь ойида бўлиб ўтган. Ўшанда Украина томонига ҳалок бўлган 1 минг нафар ҳарбийнинг жасади, Россия томонига эса 38 та жасад топширилди. Шунингдек, май ойида Украина 528 та, Россия эса 41 та жасадни қабул қилиб олди. Бу каби алмашинувлар 2025 йилда ҳам содир бўлган эди. Улар бўйича келишувга Россия ва Беларусь томонлари Истанбулдаги музокараларда эришган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина томонига 1000 нафар, Россия томонига эса 41 нафар ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадлари топширилган эди.
Live
Барчаси