Россия Украинанинг энг йирик портига зарба берди
Олам
−
19 Май 5516 1 дақиқа
Бугун, 19 май куни эрталаб Россия ҳаво ҳужуми оқибатида Украинанинг Измаилдаги порт инфратузилмаси зарар кўрди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Маҳаллий расмийларга кўра, Дунай дарёсидаги энг йирик Украина портларидан бири ҳисобланган Измаил стратегик аҳамиятга эга ҳудуд бўлиб, у тез-тез ҳужумларга учраб келмоқда. Ҳужум оқибатида порт иншоотлари шикастланган, бироқ қурбонлар ёки жиддий вайронагарчиликлар қайд этилмаган.
Шу билан бир вақтда, Россия расмийлари Москвага йўналтирилган тўртта Украина дрони уриб туширилганини маълум қилди. Москва мэри Сергей Собянин пойтахтга учирилган дронлар йўқ қилинганини ва фавқулодда хизматлар ишга жалб этилганини билдирди.
Украинанинг Харьков шаҳрида эса, Россия дрон ҳужумидан икки киши қутқарилган, яна бир киши вайроналар остида қолган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввлароқ Россия томонидан Украинага уюштирилган тунги ҳужумлар оқибатида 1 киши ҳалок бўлгани ва 30 дан ортиқ одам яралангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси