Россия Украинага 40 та ракета ва дрон билан ҳужум қилди

Олам

image

Бугун, 13 январь куни эрта тонгда Украина Россиянинг йирик ракета ҳужумига учради. Мамлакат ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари одатдагидан анча камроқ ракета ва дронларни қайтара олди. Бу ҳақда Украина расмий манбаларига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Украина ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Россия 37 та ракета ва учта учувчисиз самолётни учирган. Ижтимоий тармоқда эълон қилинган баёнотда шулардан бор-йўғи саккизта ракета уриб туширилгани маълум қилинган.

Қайд этиш жоизки, Украина ҳарбий ҳаво кучлари матбуот котиби шу ҳафта бошида мамлакат ҳозир ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари тақчиллигидан азият чекаётганини айтган. 

Ҳарбий ҳаво кучлари маълумотларига кўра, бир кечада ишлатиладиган ракета турларининг аксарияти жуда тез ҳаракатланувчи баллистик типлар эди. Уларни уриб тушириш анча қийин бўлган.

Зарба нишонлари ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Вилоятларнинг маҳаллий расмийларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари Украинанинг камида бешта ҳудудида Россия ракеталарини уриб туширган.

Эслатиб ўтамиз,  8 январь куни эрталаб Россия қўшинлари Украина ҳудудига “Кинжал” ракеталари билан ҳужум уюштирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина ҳаво ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг