Россия Украинага ракета ҳужуми уюштирди
Олам
−
08 Январь
9694Бугун, 8 январь куни эрталаб Россия қўшинлари Украина ҳудудига ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда Украина Ҳарбий ҳаво кучлари хабар берди.
Маҳаллий вақт билан тахминан соат 6 да Украинада ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эшитилган. Маълумотларга кўра, Россия самолётлари Украинадаги нишонларга бир ёки бир нечта тезюрар аэробаллистик “Кинжал” ракеталарини учирган.
Харьков вилояти маъмурияти раҳбари Олег Синегубов эрта тонгда вилоятга камида тўртта зарба берилганини айтган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Запорожье ва Харьков вилоятидаги тураржой биноларида портлашлар бўлган. Запорожьеда электр энергияси қисман йўқолган.
Шунингдек, Днепр ва Кривой Рогда ҳам портлашлар қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 январь куни, Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита самолёти Днепропетровск вилоятида уриб туширилганини маълум қилганди.
LiveБарчаси