Россия Украинадаги урушга африкалик ёлланма аскарларни жалб қилди – UNIAN
Олам
−
13 Май
11719Россия африкалик ёлланма жангчиларни "Гўшт майдалагич" деб аталадиган Украина фронтининг олд чизиғига жалб қиляпти. Бу ҳақда разведка маълумотларига таяниб, UNIAN хабар берди.
Қайд этилишича, Африка корпуси Россиянинг Харьков вилоятига ҳужумида қатнашган ҳамда каттагина йўқотишларга учраган.
“Ёлланма жангчилар ҳали бундай урушга тайёр эмас эди. Руслар африкаликларнинг кўпчилиги тирик қайтмаслигини била туриб, жангчиларни олдинги чизиққа ташлаяпти", дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, Россия Федерацияси жанговар ҳаракатларда фойдаланиш учун камбағал мамлакатлардан ёлланма аскарларни жалб қилишда давом этяпти. Уларнинг аксарияти Мали ва Ливиядаги можароларда тобланиб, тажриба оширганини ҳам инобатга олиш керак. Нашрнинг ёзишича, шу йўл билан Россия ўз йўқотишларини қоплашга уриняпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь