Россия-Украина урушида Америка ютади – Орбан

Олам

image

Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг айтишича, у якка ўзи ЕИ раҳбариятини Россияга қарши санкцияларни бекор қилишга мажбур қила олмайди, буни фақат Франция ва Германия қила олади. Орбан бугун, 13 январь куни “Kossuth” радио дастурида нутқ сўзлаб, у фақат ўз мамлакатига санкциялардан зарарни камайтириши мумкинлигини таъкидлади. 

Унинг таъкидлашича, фақат немислар ёки французлар Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича позициясини ўзгартириши мумкин, бунинг учун Венгриянинг сиёсий ресурслари етарли эмас. Венгрия ҳукумати раҳбари Брюсселнинг санкция сиёсатига салбий муносабатини тасдиқлаган.  

Унинг фикрича, Европа Иттифоқи раҳбариятидан кимдир ниҳоят шундай дейиши керак: 

“Одамлар, биз ҳамма нарсани вайрон қилдик, энди тўхташ вақти келди” – чунки бундан кейин ҳам санкциялар сабаб бўлган муаммолар янада кучаяди. “Агар бу содир бўлса, энергия нархлари дарҳол тушади ва инфляция икки баробар камаяди”, дейди Орбан. 

У, шунингдек, Украинадаги можаро ва Россияга нисбатан жорий этилган санкциялардан энг кўп Европа ютқазган, АҚШ эса бундан фақат фойда кўриши ҳақидаги аввалги позициясини яна бир бор тасдиқлади. 

“Иқтисодий нуқтаи назардан, [Украинадаги] урушдан ягона ёки ҳеч бўлмаганда асосий мағлубиятга учраган Европа”, дейди.

Орбаннинг фикрича оқибатда Америка албатта ғалаба қозонади. Россияга келсак, Орбаннинг сўзларига кўра, у Украина можароси натижасида ғалаба қозонадими ёки ютқазадими, “савол баҳсли”.


Мақола муаллифи

Теглар

Виктор Орбан Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг