Россия одам ўлдиришда айбланган ўзбекистонликни Туркияга экстрадиция қилди
Олам
−
17 Март
12587Россия Истанбулдаги ўзи ишлаган меҳмонхона хўжайинини ўлдирганликда айбланиб, Интерпол орқали қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Ҳасанжон Аминовни Туркия ҳуқуқ-тартибот идораларига топширди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волк маълум қилди.
“Бугун А.Н.Туполев номидаги Внуково халқаро аэропортида Россия Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ва Россия Федерал жазони ижро этиш хизмати ходимлари Ўзбекистон фуқароси Ҳасанжон Аминовни Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига топширди. У қасддан одам ўлдиришда айбланиб, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган эди”, дейди у.
Волкнинг таъкидлашича, Туркия ваколатли органлари маълумотларига кўра, 2019 йил июль ойида Истанбулдаги меҳмонхона ходими Аминов шериги билан бирга унинг эгасини ўлдириб, Туркияни тарк этган.
“Айбланувчини 2023 йил июль ойида қидириш чоғида у Россия Федерацияси ҳудудида, Қозон шаҳрида полиция томонидан қўлга олинган”, дея қўшимча қилди Россия ИИВ вакили.
2023 йил декабрида Россия Бош прокуратураси Туркия томонининг қидирувдаги шахсни экстрадиция қилиш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ тузишда айбланган Украина фуқароси Польшадан Қозоғистонга экстрадиция қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь