Россия Киевни бомбалади. Қурбон бор (видео)

Олам

−

image

Россия қўшинларининг бугун, 22 октябрга ўтар кечаси Киевга баллистик ракеталар билан берган зарбаси оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 22 киши, жумладан, 4 нафар бола яраланди. Пойтахтнинг олти туманида ёнғинлар келиб чиқиб, турар жойлар ва бошқа биноларга зарар етди. Бу ҳақда Украинанинг Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Россия ҳарбийлари кеча, 21 октябрь куни кечқурундан бошлаб Киевнинг олти туманига баллистик ракеталар билан зарба берган. Ҳужум оқибатида айрим биноларда ёнғинлар келиб чиққан, бир қатор объектлар шикастланган.

Днепровский туманида 1 киши ҳалок бўлган, 1 бола шифохонага ётқизилган. Турар жойлар ва автомобилларга зарар етган, турар жой ҳамда нотурар жой биноларида ёнғин чиққан. Яна 5 киши жароҳатланган.

Дарницкий туманида транспорт инфратузилмаси шикастланган. Святошинский туманида эса нотурар жой биноси ва ресторан мажмуасида ёнғин чиққан. Ёнғин 1 100 квадрат метр майдонни қамраб олган ва кейинчалик ўчирилган.

Оболонский туманида нотурар жой бинолари зарар кўрган ва ёнғинлар юзага келган ҳамда 2 киши жароҳатланган.

Печерский туманида бинолар, тез ёрдам машиналари ва монастирга зарар етган. 8 киши, жумладан, 3 нафар бола яраланган. Голосеевский туманида эса нотурар жой биносига зарба берилиши оқибатида 6 киши жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия қўшинлари Украина пойтахти Киевга баллистик ракеталар билан ҳужум қилиши оқибатида 21 ёшли қиз ҳалок бўлиб, 8 киши жароҳатланди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг