Россия Киевга дрон ва ракеталар билан ҳужум қилди (фоторепортаж)

Олам

image

Россия дронлари ва ракеталарининг тўлқинма-тўлқин ҳужумлари бугун, 17 июнь куни эрталаб Украина пойтахти Киев бўйлаб турли туманларга зарба берди. Ҳужум оқибатида кўп қаватли уй шикастланди, ёнғинлар чиқди ва 16 нафаргача одам жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар расмийларига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Foto: “Reuters”

Нашр мухбирларининг гувоҳлик беришича, пойтахт осмонида дронлар учган ва улар бошларидан ракеталар ўтаётганига ўхшаш товушларни эшитган. Ҳаво ҳужуми хавфи тўғрисидаги огоҳлантириш эълон қилинганидан кейин ҳам етти соатдан зиёд вақт мобайнида амалда қолган.

Foto: “Reuters”

Пойтахтдан ташқари ҳудудлар ҳам ҳужумга учраган, жумладан, Киев атрофидаги жойлар ва жануби-шарқий Запорожье шаҳри. У ерда ҳудудий губернатор камида тўртта зарба қайд этилганини маълум қилди.

Foto: “Reuters”

Киев шаҳар ҳокими Виталий Кличко Telegram орқали берган маълумотга кўра, жароҳатланганларнинг кўпчилиги шаҳар марказига яқин жойлашган Соломянский туманида бўлган. У ерда дрон кўп қаватли уйнинг устки қаватини ва бошқа тураржой бўлмаган биноларни шикастлаган.

Foto: “Reuters”

Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко 5 та туманда жами 12 та зарба қайд этилганини айтди. Нишонлар орасида шаҳарнинг шарқий четида жойлашган болалар боғчаси ҳам бўлган.

Foto: “Reuters”

“Пойтахтга мураккаб ҳужум амалга оширилмоқда. Россияликлар ракеталар ва дрон зарбаларини биргаликда қўлламоқда. Турли туманларда ёнғинлар чиқди, тезкор хизматлар фаолият олиб боряпти”, деб ёзди Ткаченко. 

Унинг сўзларига кўра, дронлар Соломянский туманига бир неча бор ҳужум қилган.

“Бу жуда оғир тун бўлди”, деб ёзди у. 

Foto: “Reuters”

Шунингдек, айрим ҳудудларда электр узилишлари ҳам кузатилган.

Сўнгги ҳафталарда Украина ҳам, Россия ҳам кенг кўламли дрон ҳужумларини амалга оширишди. Шу вақт ичида томонлар уч йилдан ортиқ давом этаётган урушни тугатиш мақсадида икки марта тўғридан тўғри музокаралар ўтказди. Бу музокаралар натижасида фақат асирларни алмашиш ва ҳалок бўлган аскарлар жасадларини қайтариш бўйича келишувларга эришилган, холос.

Foto: “Reuters”

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг маъмурияти раҳбари Андрий Ермак Telegram'да шундай ёзди:

“Киевдаги турар жой биноларига яна дрон орқали ҳужумлар. Россия фуқароларга қарши урушини давом эттирмоқда”.

Foto: “Reuters”

Кличконинг маълум қилишича, 62 ёшли АҚШ фуқароси тиббий ёрдам кўрсатилаётган жой қаршисидаги тураржойда ҳалок бўлган. Лекин у қандай ҳолатда ва нима сабабдан вафот этгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Foto: “Reuters”

Москвада эса шаҳар мэри Сергей Собянин Россия ҳаво мудофаа қўшинлари томонидан Москвага қарши қилинган икки украин дрони ҳужуми қайтарилганини маълум қилди. Ҳужум пайтида шаҳар аэропортлари вақтинча ёпилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Киев дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made