Россия Херсондаги бозорни ўққа тутди: олти киши ҳалок бўлди
Олам
−
01 Октябрь
3195Россия Украинанинг Херсон вилояти марказидаги бозор ва жамоат транспорти бекати яқинига артиллериядан ўқ узди. Бу ҳақда Херсон вилояти прокуратураси хабар берди.
Ҳужум оқибатида 6 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган ва яна олти нафари яраланган. Бир киши оғир аҳволда. Дастлабки маълумотларга кўра, зарбалар маҳаллий вақт билан соат 9:00 да тўп артиллериясидан берилган.
Аввалроқ ҳужумда 7 нафар қурбон бўлгани ҳақида хабар берилганди, бироқ кейинроқ прокуратура улардан бири тирик эканлиги ва ўта оғир аҳволда шифохонага ётқизилганига аниқлик киритди.
“Яна олти киши жароҳат олди, улардан беш нафари шифохонада, қолган бир кишига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди”, деб ёзди Херсон вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Прокудин ўзининг Теlegram-каналида.
Отишма маҳаллий бозор ва жамоат транспорти бекати яқинида содир бўлган. Херсон аҳолиси эрталаб озиқ-овқат сотиб оладиган чакана савдо нуқталари ҳужумга учраган.
“Херсон туман прокуратурасининг процессуал раҳбарлигида уруш қонунлари ва урф-одатларини бузиш ҳолатлари бўйича жиноий иш бўйича судгача тергов ҳаракатлари бошланди”, дейилади департамент хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг ракета зарбалари Украина шаҳарларидаги асосий нишонларга, жумладан Киевдаги болалар шифохонасига текканди. Оқибатда 20 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланди. Камдан кам учрайдиган бундай кундузги ҳаво ҳужуми Киев, Днепр, Кривой Рог, Славянск ва Краматорск каби шаҳарларда содир бўлган. Зарар кўрган бинолар орасида энг йирик болалар тиббиёт маркази бўлган Киевдаги Охматдит шифохонаси ҳам бор. Шифохона бутун мамлакат бўйлаб кўплаб касал болаларни даволашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь