Россия Қора денгиздаги фуқаролик кемаларига ҳужум қилиши мумкин – Оқ уй

Олам

image

Россия Қора денгиздаги фуқаролик кемаларига ҳужум қилиб, бунда Украинани айбдор сифатида кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Оқ уй кеча 19 июль куни огоҳлантирди.

Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Адам Ходжнинг айтишича, АҚШ расмийларида Россия Украина портлари яқинига қўшимча денгиз миналари жойлаштиргани ҳақидаги махфий маълумотлар бор.

“Биз Қора денгиздаги фуқаролик кемаларига қарши ҳар қандай ҳужумни оқлаш ва бунинг учун Украинани айблашни режалаштирилган ҳаракат деб ҳисоблаймиз”, дейди у.

Ходжнинг айтишича, Россия Қора денгиз сувларида Украина портлари томон кетаётган ҳар қандай кемани потенциал ҳарбий юк ташувчиси сифатида кўришини эълон қилган ва Украина портлари яқинидаги сувларга жойлаштирилган миналар сонини оширган.

“Қора денгиздаги бу мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлардан ташқари, биз аллақачон кузатдикки, Россия 18 ва 19 июль кунлари Украинадаги дон экспорти портларини ракета ва дронлар билан нишонга олди. Натижада қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси вайрон қилинди ва 60 минг тонна ғалла нобуд бўлди”, дея қўшимча қилди у.

Маълумот учун, Россия 17 июль куни муддати тугаган Қора денгиз Дон йўлаги келишувидан чиққанини эълон қилди. Мамлакат келишувга қайтишга қарши эмаслигини, фақат бунинг учун унинг талаблари бажарилиши кераклигини билдирди. 17 июль куни эса Қрим кўпригининг бир қисми портлатилди. Бунга жавобан Россия бир неча кун давомида Одесса ва Николаев вилоятларига кетма-кет ракета ва дрон ҳужумларини уюштирди. Оқибатда Одесса портларидаги 60 минг тонна ғалла йўқ қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Қора денгиз фуқаролик кемалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг