Россиянинг Одессага зарбаси оқибатида 60 минг тонна дон йўқ қилинди – Киев 

Олам

image

Россия қўшинларининг Одесса вилоятига навбатдаги зарбаси оқибатида 60 минг тонна ғалла нобуд бўлди. Одесса ва Черноморскдаги порт иншоотлари зарар кўрди. Бу ҳақда кеча, 19 июль куни Украина Аграр сиёсат ва озиқ-овқат вазири Николай Сольский маълум қилди. 

Сольскийнинг сўзларига кўра, 19 июлга ўтар кечаси Одесса ва Черноморск портларидаги дон терминаллари ва инфратузилмаларига ҳужум қилинган. Kernel, Viterra, CMA CGM халқаро ва украиналик трейдерлар ва ташувчиларнинг дон инфратузилмаси энг кўп зарар кўрган. 

“Бу Украинага қарши эмас, балки бутун дунёга қарши террорчилик ҳаракатидир. Озиқ-овқат хавфсизлиги яна таҳдид остида. Бутун дунёни очлик билан шантаж қилаётган террорчи давлат инсониятни гаровга олди. Дунё кескин ва вазиятга қараб жавоб бериши керак”, дейилади баёнотда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, кеча жабр кўрган объектларни тиклаш учун тахминан бир йил керак бўлади.

Россия Мудофаа вазирлигининг даъво қилишича, Одесса вилоятидаги ҳарбий саноат объектлари, ёқилғи инфратузилмаси ва Украина Қуролли кучларининг ўқ-дорилар омборларига юқори аниқликдаги денгиз ва ҳаво қуроллари билан гуруҳли зарба берилган.

Украина маълумотларига кўра, Россия қўшинлари "Оникс", Х-22, Х-59 ракеталари ва ҳужумчи дронларидан фойдаланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 июль куни Украинанинг Запорожье, Харьков ва Днепропетровск вилоятлари, шунингдек, Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий полигонда портлашлар бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Одесса

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made