Қрим кўпригида портлашлар содир бўлди – ОАВ

Олам

image

Бугун, 17 июлга ўтар кечаси Қрим кўпригида портлашлар содир бўлди. Бу ҳақда “Baza” Telegram каналига асосланиб, “РБК-Украина” хабар берди.

Россия матбуоти портлаш оқибатида камида 2 киши ҳалок бўлганини хабар қилган. Қрим раҳбарининг маслаҳатчиси Олег Крючковнинг айтишича, яриморолнинг ҳукумати Қрим кўпригида ҳаракат тўхтатилиши муносабати билан сайёҳларга барча зарур ёрдамни кўрсатади.

Крючковга кўра, Қрим кўпригидаги фавқулодда ҳолат муносабати билан қуруқликдаги йўналиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Қрим ва Кубан ўртасидаги паром қатнови иши тўхтатилган.

Фавқулодда ҳолат сабаб Краснодар ўлкасидаги Қрим кўпригига кираверишда кўп километрлик тирбандлик юзага келган бўлиб, 1000 дан ортиқ автомобиль тирбандликда қолиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Қрим кўприги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг