Россия Қирғизистон билан ҳаво мудофааси иттифоқини сақлаб қолмоқчи
Олам
−
15:25 1120 1 дақиқа
Россия Қирғизистон билан ягона минтақавий ҳаво мудофааси тизими бўйича ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканини билдирди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин “Известия” нашрига берган интервьюсида айтди.
Россия ва Қирғизистон ўртасидаги мазкур келишув 2023 йилда кучга кирган. Келишув доирасида Қирғизистон Чуй вилоятида, Кант авиабазаси яқинидан Россия ҳаво мудофааси ускуналарини жойлаштириш учун ер ажратган. Республикада Россиянинг С-300 зенит-ракета тизимлари ҳам жойлаштирилган.
“Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида 2022 йил 16 августда имзоланган қўшма минтақавий ҳаво мудофааси тизимини яратиш тўғрисидаги битим беш йил муддатга амал қилади ва агар томонлардан бири иккинчи томонга чиқиш нияти ҳақида хабар бермаса, кейинги беш йиллик муддат автоматик равишда узайтирилади. Ушбу битим ҳам Россия, ҳам Қирғизистон хавфсизлигига ҳисса қўшганлиги сабабли, биз бугун уни бекор қилиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпмиз”, деди Михаил Галузин.
Сиёсатшунос Денис Денисовнинг фикрича, Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар ўрта муддатли истиқболда, айниқса ҳарбий соҳада жадал ривожланади. Шунинг учун Қирғизистон билан ягона ҳаво мудофааси тизими тўғрисидаги келишувнинг узайтирилиши ҳам кутилмоқда.
Live
Барчаси