Россия ғалаба қозонмаслиги учун АҚШ Украинада тинчликка эришиши керак – ОАВ
Олам
−
22 Август 2023
11673Россия урушда ғалаба қозониб, АҚШ ва НАТО обрўсига жиддий путур етказишидан олдин Вашингтон Украинада тинчлик ўрнатишга ҳаракат қилиши керак. Бу фикрни АҚШнинг “National Interest” нашри муаллифлари билдирди.
Уларнинг сўзларига кўра, Ғарбнинг Украинага қурол-яроғ етказиб бериши Украинага унчалик ёрдам бермаяпти ва Киевнинг қарши ҳужум мақсадларига эришиш эҳтимоли кундан-кунга камайиб бормоқда.
Келтирилишича, “Корейс” сценарийси Қўшма Штатлар учун энг ёмони эмас, чунки бу Вашингтонга Москва билан муносабатлардаги кескинлик даражасини пасайтириш ва Европа хавфсизлик архитектурасининг келажакдаги траэкторияси бўйича мулоқотни тиклаш имконини беради.
Уларнинг фикрича, бу АҚШга Хитойни ушлаб туриш учун етарли эътибор қаратишга ёрдам беради.
Шунингдек, нашр муаллифлари Россия музокаралар олиб боришга эмас, айнан ғалабага интилмоқчилигини қайд этган. Улар можаронинг барча томонлари, шу жумладан, Россия билан келишув ғояси Вашингтонда мустаҳкамланиши ва жиддий ривожланиши кераклигини таъкидлаган.
LiveБарчаси