Россия элчиси Украина сабаб АҚШга уруш билан таҳдид қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов Вашингтоннинг Украинага келгусида ҳам ёрдам бериши РФ билан тўғридан-тўғри қуролли қарама-қаршиликка олиб келиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у “Newsweek” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Вашингтон ва унинг Европадаги иттифоқчилари Украинага кўпроқ ҳарбий ёрдам жўнатишга ваъда беришди, бироқ бу “АҚШ ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри можарога олиб келиши мумкин”, деган Антонов.

“Огоҳлантирамизки, бу каби ҳаракатлар давлатимизга қарши қаратилгани учун хавфли ва провокациондир. Улар АҚШ ва Россия Федерациясини тўғридан-тўғри ҳарбий қарама-қаршилик йўлига олиб бориши мумкин. Ғарбдан Украина ҳудуди орқали транспорт карвонлари орқали етказиб берилаётган ҳар қандай қурол ва ҳарбий техника Қуролли Кучларимиз учун қонуний ҳарбий нишон ҳисобланади”, деган Антонов.

АҚШ разведкаси Россия Украина армиясига ЕИ ва АҚШдан қурол етказиб беришга ҳаво ҳужумлари ёки артиллерия орқали тўсқинлик қилиши мумкинлигидан хавотирда.

Ғарбдан келаётган қуроллар Польша каби Украинага чегарадош мамлакатларга олиб келиняпти ва кейин қуруқлик орқали Украинага етказиляпти.

Эслатиб ўтамиз, Вашингтон жорий ҳафтада Киевга ҳарбий ёрдами 1 400 дан ортиқ Stinger зенит-ракета тизимларини, 5 000 дан ортиқ Javelin танкга қарши ракета тизимларини ва юзлаб Switchblade камикадзе дронларини етказиб берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

1149

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг