Россия элчихонаси олдида портлаш бўлди

Олам

image

Афғонистон пойтахти Қобулда Россия элчихонаси дарвозаси олдида портлаш содир бўлди. “Reuters” полицияга таяниб, уни худкуш-террорчи уюштирган, дея хабар бермоқда.

“Толибон” соқчилари Россия элчихонасига яқинлашаётган худкуш-террорчига қарата ўт очган. Худкуш-террорчи Россиянинг Қобулдаги элчихонаси дарвозасида портлаш содир этган”, дейилади хабарда.

РИА Новости манбасига кўра, портлаш бугун, 5 сентябрь куни эрталаб Қобулнинг Россия элчихонаси жойлашган туманида содир бўлган. Портлашда россиялик дипломат ва элчихона қўриқчиси жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрь куни Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятининг Гузара шаҳридаги масжидда жума намози вақтида портлаш уюштирилганди. Ҳодисада 28 киши ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон портлаш

Баҳолаганлар

367

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг