Расмий Тошкент Афғонистондаги масжидда содир этилган портлашни қоралади

Жамият

image

Расмий Тошкент 2 сентябрь куни Афғонистон ғарбийдаги Ҳирот провинциясининг Гузара шаҳридаги масжидда жума намози вақтида уюштирилган портлашни қоралайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тарқатилган баёнотда айтилади. 

“Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги "Гузаргоҳ" масжидида 2022 йил 2 сентябрь куни жума намози пайтида содир этилган ҳамда тинч аҳоли орасида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаймиз.  

Бу каби қабиҳ ҳаракатлар Афғонистондаги вазиятнинг  кескинлашишига олиб келиши баробарида,  мамлакатда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади. 

Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз”, дейилади баёнотда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг