Россия Донбассда ҳужум қилиш қобилиятини йўқотмоқда – ISW
Олам
−
14 Октябрь 2022
7023Россия қўшинларининг Украинадаги ҳужуми жанговар ҳудудларда руҳий ҳолат, тартиб-интизом ва жанговар қобилиятнинг ёмонлашгани сабабли тўхтатилиши мумкин. Россия отрядлари бутун Донецк вилоятида, айниқса Бахмут туманида нисбатан кичик ва аҳамиятсиз аҳоли пунктларини ўз назоратида сақлаган ҳолда таназзулга учрамоқда. Американинг Урушни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчилари шундай хулосага келишди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Россия бўлинмалари таназзул ҳолатида, улар бир хил тарқоқ жанговар элементлар билан қайта гуруҳланиши мумкин, бу эса жанговар руҳнинг янада йўқолиши ва ҳужум операцияларида номувофиқликка олиб келади.
“Россиянинг қўшимча ҳудудни эгаллаб олишга уринишлари руҳий ҳолатнинг пасайишига ва жанговар қобилиятларнинг умуман камайишига сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Россия ҳарбий гуруҳлари ўртасидаги келишмовчиликлар давом этмоқда.
Қайд этилишича. айни пайтда Украина қўшинлари Луганск вилоятининг Сватово шаҳридан шимоли-ғарбга қараб олдинга силжиган. Ўз навбатида, рус ҳарбийлари Украина Қуролли Кучларининг Кременная бўйлаб эҳтимолий ҳужумларидан қўрқиб, шарқий йўналишда мудофаа операцияларини давом эттирмоқда.
LiveБарчаси