Россия Британияга қарши санкцияларни кенгайтирди

Олам

image

Россия 30 нафар Британия фуқароси – “Россияга қарши кун тартибини тарғиб қилувчи” тузилмалар раҳбарлари ва мудофаа лоббиси вакилларига мамлакатга киришни тақиқлаб, стоп-рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг кеча, 14 сентябрь куни тарқатилган хабарида айтилади.

“Россиянинг стоп-рўйхатига Россияга қарши ахборот дастурини келишилган ҳолда тарғиб қилиш учун масъул бўлган Британия тузилмаларининг 30 нафар раҳбарларини, шунингдек, Буюк Британия мудофаа лоббиси вакилларини киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, рўйхатга, жумладан, “Public Relations and Communications Association бош директори Фрэнсис Ингхэм, PR Network маркетинг тузилмаси асосчиси Николай Регаццони” кирди. 

“Ингхэм Британия компанияларини Россиядаги иқтисодий операторлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишга фаол равишда ундаб, уларни Россияда ишлашнинг маънавий, ахлоқий ва обрўсига оид оқибатлари билан қўрқитмоқда. Регаццони бошчилигидаги PR Network мамлакатимизга қарши ахборот-ташвиқот кампаниясида иштирок этаётган 150 га яқин жамоатчилик билан алоқалар компанияси ишини мувофиқлаштиради. Ингхэм ва Регаццони Ғарб ёндашувларини ўрнатиш ва жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш учун юқори даражадаги русофобик ҳикояларни чиқаряпти”, дея таъкидланган Смоленская майдони.

РФ ТИВ расмий Москва стоп-рўйхатни кенгайтириш ишларини давом эттиришини қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия санкция

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг