Россия билан урушни тугатиш бўйича музокара қилиб бўлмайди – Зеленский

Олам

image

Ҳозирча Россия Федерацияси билан урушни тугатиш бўйича музокаралар олиб боришнинг иложи йўқ, чунки Россия томони ҳеч қандай адекват позицияни шакллантира олмайди. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский 17-Ялта Европа стратегияси йиғилишидаги панел муҳокамаси чоғида маълум қилди. 

"Биз урушни тугатмоқчимиз, лекин макон ва имкониятлар ўзгарди. Жамият террорчилар билан гаплашишни истамаяпти. Гарчи террорчилар билан ҳам мулоқот қилиш мумкин, чунки улар нима истаётганини билишади", дейди давлат раҳбари. 

Аммо Россия томонига келсак, Зеленский таъкидлаганидек, улар ўз ваъдаларини бажаришига ишонч йўқ. 

"Менимча, бундай қилмайдилар. Ҳеч ким ишонмайди. Қўл бериб кўришмайди", дейди Президент. 

Зеленский таъкидлаганидек, аввало Россия Федерацияси Украина ҳудудларини тарк этиши ва ўзини мамлакатга қарши кенг кўламли уруш бошлаган террорчидек тутишни бас қилиши керак. Кейин дипломатия ҳақида гапириш мумкин. 

"Улар билан дипломатик йўлак очишимиз учун улар чет эл ерларини қайтариб беришга тайёр эканликларини кўрсатиб, сиёсий ирода кўрсатишлари керак. Шунда ҳеч бўлмаганда маълум дипломатик қадамларни очадиган йўлаклар ҳақида гапириш мумкин", деб тушунтирди Зеленский. 

Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрь куни кечга бориб Президент Зеленский ой бошидан бери Украина Қуролли Кучлари мамлакатнинг Россия босқини остида қолаётган 2000 километрга яқин қисмини озод қилганини айтганди. Кейинроқ Харьков вилоятидаги Василенково ва Артемовка аҳоли пунктлари рус босқинчиларидан тозалангани айтилди


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг